Ассалому алайкум! Бир танишим иккинчи хотин олганди. Лекин у аёл эридан талоқ олмаган экан. Яқинда бир ой олдин суд томонидан никохи бекор қилинибди. Хозирда никохи хақиқийми ёки суд ажратган вақтдан бошлаб иддани хисоблаб кейин қайтадан никох ўқитиши керакми?
– Ва алайкум ассалом! Талоқ олмаган бўлса талоғини олиши керак. талоқ олган вақтдан идда ўтириши шарт, иддаси чиққач иккинчи эрига яна қайтадан никоҳланиши шарт. Валлоҳу аълам!