Ассалому алайкум! Бир блогер конкурсга ўхшаш нарса ташкил қилибди. Қатнашувчилар сони чекланган (дейлик 2000 та одам). Шу одамларнинг конкурсда қатнашиши учун конкурс ташкилотчисига пул ўтказиши керак (дейлик бир одам учун 120.000 сўм). 120.000 сўм ўтказганлиги ҳақида телефон экранидан скриншўт қилиб ўша конкурс ташкил қилган одамга исбот учун ташлайди ва иштирокчига айланади. Ҳар кимда ўзини билети бўлади. Билетларни аралаштириб туриб ихтиёрий танлашади. Ютуққа музлатгич, телефон ва асосий ютуққа машина қўйилган. Конкурс ташкилотчиси эса бу пулларни эҳсон сифатида ташладик деган ниятда ташланглар, ютмаганлар хафа бўлмасин деди ва дейлик ҳамма рози бўлди. Ўйинда халтага билетлар солинган ва билетлар ичида ҳар бир пул ташлаган одамнинг телефон рақами ва исми бор. Ихтиёрий қилиб олинади ва маълум бир (дейлик 10-20 та) одамлар совғаларни ютишади. Қолганлар ютмайди. Лекин қолганлар ҳам эҳсон сифатида бердик шу пулни ютмасак ҳам майли деган умидда. Совринларнинг умумий нархи 30.000$ бўлди ва сотилган билетлардан 36.000$ пул тушди. Демак 6000$ фойда. Олинган совғалар пули шундоқ айрилади ва 6000$ фойда. Ўша фойдадан катта қисмини ҳар хил қийналган оилаларга берса ва озроқ қолган фойдани ўзининг фаолиятига ишлатса (бу одам блоггер ҳисобланади ва ўзининг жамоаси ҳам бор) шариатга кўра жоизми? Блогер ўз видеоларида муаммони олиб чиқиб шу оила қийналган эҳсонга пул берилар деганда кам пул йиғиларкан лекин шунақа конкурсга одам қизиқиб кўп пул тушаябти экан. Буни ташкил қилишни сабаби шу экан.
– Ва алайкум ассалом! Шу нарсани қимор дейилади. Қийналганларга ёрдам берамиз деган гапини ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Валлоҳу аълам!