Ассалому алайкум! Мен бугун тушлик учун Эвос номли лаваш заказ қилган эдим. Оператор менга 40 дақиқа ичида етказиб беришни айтдилар. Лекин 40 дақиқадан ўтиб менга буюртмам етиб келди. Улар: кеч қолганимиз учун пулингизни олмаймиз, бизда мижозларга ҳизмат шундай, дейишди. Мен оласизлар десам ҳам олишмади. Тушликни едим. Пулни нима қилай? Ўйланиб қолдим.
– Ва алайкум ассалом! Ҳадя қилган бўлса қабул қилингда. Валлоҳу аълам!