Ассалому алайкум! Мен газ линиялари тортиш билан шуғулланадиган фирмада ишлайман вазият тақозоси билан вагонда яшаймиз чўлда, тоғда, яйловда яшаймиз базида ҳаммом бўлмайди далада ювинсак шамоллашдан қўрқамиз айниқса ҳози совуқда, намоз ўқийдиганлар ҳам бор орамизда намозда тахорат олишда сал қийинчиликлар бўлябди ялангликда. Бирор бино йўқ ичида ювинилса шундай вазиятларда тахоратда қандайдир енгилликлар борми?
2. Базида тўлиқ ювуниш имконияти 10-15 кунда бўлади шунда биз тахоратни ўзи билан намоз ўқишимиз жоизми?(қорин,елка,қўлтиқ остлари ювилмайди)
3. Намоз ўқийдиган жойимиз ҳам ошхонада жой тор, имом биздан 30 см олдинда туради шу ҳолдаги намоз ҳам жоизми?
4. Мен ишлайкон фирмага 25кун иш 5кун татил деб келишганман ,ҳозир эса 31 кун тўлиқ ишлайман ишни 6 дан то 7 гача давом эттирамиз ёзда бу ҳол 14-15 соат бўлади татил йўқ, қачонки иш бўлмаганда татил ойлик эса 25 кунга ҳисоблаб берилади ,мен бу ерда жавобгар шахсман хомашёга. базида махсулотлар ортиб қолади шуларни сотиб ўз манфаатим йўлида ишлатсам гуноҳ қилган бўламанми бу ҳол иш сифатига асло тасир қилмайди ,бунақа яширин ишлар ҳамма фирмаларда бор ва буни бошлиқлар ҳам билади лекин индашмайди чунки ўзлари иш шароитини билишади қанақа қийин бўлишини тушинишади .ахир мен келишилгандан ортиқча ишлаяпманку.
5. Мени обектдаги бошлиғим базида ўз манфаати учун бази нарсаларни олиб кетади мен жавобгар нарсалардан, мен бунга қаршилик қилолмайман шунда мен ҳам гуноҳкорманми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Албатта бор. Шамоллаб қолиш аниқ бўлса жанобатдан покланишни ният қилиб таяммум қилиш жоиз. Қолганига намозга таҳорат қилинаверади.
2). Жоиз.
3). Жоиз.
4). Сизни ойликдан бошқа бирор тийин олишга ҳаққингиз йўқ. У ерга тегишли ҳамма нарса давлатни, халқни мулки. Қайтарилиши шарт.
5). У ёғини ўзингиз биласиз. Гуноҳкор бўласиз. Валлоҳу аълам!