Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масжидга кириш одоби

00:00 / 22.11.2009 | eski savollar | 2769
Шайх хазрат,бу саволим шу булимга мос эмаслигини узим хам билиб турибман,лекин бошка булимларда савол бериш хали очилмабти,мени авфу этгайсиз. Мен Косонсой шахрида истикомат киламан, якинда (Рамазон ойида) сизни Жомеъ масжидимизда куриш ва дуоингизни олишга оллох насиб этди.Сизни хам дуо биз хаммамиз,онам (ёшлари 75 да) дуо киладилар. Саволим куйидагича:Якинда бир хамшахарим билан гаплашиб туриб мен у кишига китоб укиш керак булса факат Шайх Мухаммад Содик хазратларини китобларини укисангиз етарли,барча масъалалар ечимини топасиз,бошка хар хил китобларда шубхали,заиф масъалалар ечими бор десам,у киши менга шундай дедилар ким мен шунинг учун бусаволни сизга бераяпман. У киши-"Бир жойда (адашмасам Андижонда) Мухаммад Содик хазратлари маъруза килаетган эканлар.Бир ёш йигит сурабти:мусофирликда суннат намозни укимаса хам буладими? деб.Сиз булади деган экан сиз. Мен билан бахслашиб турган хамшахарим ушани эшитганимдан кейин мен хайрон колдимШайхнинг жавобларига деди.Шунга ойдинлик киритиб беринг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- хато қилмайдиган одам йўқ. Фақат Набий алайҳиссаломни Аллоҳ Ўзи сақлаган. Бир одамнинг бир дона хатосини билиб, қолган минг дона тўғри гапни тарк қилиш ақлдан бўлмайди.- Қолаверса, бу гап туҳмат. У гапни кимдан, қачон, қаерда эшитганини сўранг. Ўз қулоғи билан эшитган одам қасам ичиб, гувоҳ келтирсин. Бу туҳмат учун уни қилган одам қиёмат куни жавоб беради.- Бу масала ҳақида мен жуда кўп марта саволларга жавоб берганман ва китобларимда икки марта катта мақолалар ёзганман. Улар “Зикр аҳлидан сўранг” силсиласида ҳам чоп қилинган. Сизга ўша мақолалардан бирини тақдим қиламан.331-ЪАВОЛ: Маълумки, деярли барча диний маросимлар, ибодатлар ва рукнларни бажаришда диний адабиётларга таянамиз. Улар: энг биринчи ўринда муқаддас китоб Қуръони Карим, кейин ҳадис, ундан сўнг эса ишончли олимларнинг китоблари. Ва яна шуни эслаш керакки, ҳар бир диний аҳком бўйича мазҳаблар чиқарган хулосалар бир оз фарқланади. Хўш, бизнинг ҳанафий мазҳабида сафарда суннат намозини ўқиш кераклигига ҳужжат борми?331-ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Ҳужжат-далилни Аллоҳ таолонинг ёрдами билан бизга билдирганича айтишга ўтадиган бўлсак, ҳанафий китобларнинг энг машҳурларидан бири Имом Сарахсийнинг «Ал Мабсут» китоби бўлади. Китоб-ларни баҳолайдиган уламоларимиз «Ал-Мабсут» Имом Абу Ҳанифани бош шогирдларидан бири Имом Муҳаммад раҳматуллоҳ алайҳнинг «Зоҳири ривоя» китобларининг шарҳи деб ҳисоблашади. Яъни, ундаги гаплар бевосита Имом Абу Ҳанифага бориб тақалади. Ана шу китобда сафарда суннат намозларини ўқиш тўьрисида қуйидагилар ёзилган:«Сафарнинг сабабидан ъуннат ва нафл намозларига қаср кирмайди. Сафарда фарз намози қаср қилиб ўқилади, лекин суннат ва татовуъ–нафл намозлари қаср қилинмайди, нечта ракат бўлса шундай ўқилади. Чунки «сафарда намозни қаср қилиб ўқитиш фикр билан эмас, райъ билан эмас, Аллоҳнинг амри билан собит бўлган ва фарз намозига хос қилинган». «Инсонлардан сафарда суннатни тарк қилиш тўьрисида гап айтганлари ҳам бор» ва ўша кишилар: яъни сафарда суннатни тарк қилиш тўьрисида гапирган инсонлар баъзи саҳобалардан ривоят қилиб айтадиларки, ўша саҳобий «агар мен суннатни ўқийдиган бўлганимда фарзни батамом тамом қилиб ўқир эдим» деган эканлар. Бу гапнинг, яъни суннатни ўқий-диган бўлсам фарзни тўла ўқир эдим, деган гапнинг таъвили шуки, ҳанафийлар наздида сафарда суннат ўқимаслик хавф вақтида бўлади, душман хавф-хатар солиб турган вақтда суннатни тарк қилса майли. Суннатни бир жойда туриш имкони йўқ шахс ўқимаса бўлади, бошқа вақтларда ўқиш керак. Яна бошқа китобларни варақлаймиз: ҳанафий мазҳабининг энг катта ва маш-ҳур китобларидан бири Имом Косонийнинг «Бадойиъис саноеъ фии тартибиш шароеъ» деган китобларини қўлга оламиз. У киши биз баҳс этаётган масалада қуйи-дагиларни ёзадилар:«Шунингдек «суннат ва нафл намозларида қаср ўқиш–қисқартириб ўқиш йўқ». Чунки «намозни қаср ўқиш тав-қиф билан бўлган–Аллоҳнинг амри билан бўлган». Бу ерда, яъни суннат ва нафлларни қаср қилиб ўқишда ундай амр йўқ. «Инсонлардан сафарда суннатни тарк қилиш тўьрисида гапирганлари ҳам бор». Баъзи саҳобалардан ривоят қилинишича, «у киши агар суннатни сафарда ўқийдиган бўлсам, фарзни тамом қилиб ўқир эдим» деганлар. «Бу бизнинг наздимизда хавф ҳолатига ҳамл қилинади, суннатни адо қилиш туриш имкони бўлмаган ҳолга ҳамл қилинади» дейдилар. Демак Имом Сарахсийнинг «Ал-Мабсут» китобларида айтган гаплари, Имом Косонийнинг «Бадойиъис саноеъ фии тартибиш шароеъ» китобларидаги айтган гаплари бир-бирига жуда яқин ҳисобланади. Масалани яна давом эттирадиган бўл-сак, мазҳабимиздаги машҳур китоблардан бири «Ал баҳру ройиқ шарҳу канзид дақойиқ» деган китобни қўлимизга оламиз, унда қуйидагилар ёзилган:«Сафарда суннатни тарк қилиш тўьрисида ихтилоф қилдилар», «баъзилар рухсат учун тарк қилиш афзал деган бўлса, баъзилар қурбат учун суннатларни ўқимоқ афзал» дейишган. Ҳиндовий бўлса тушиб ўрнашиб олганда суннатни ўқиган афзал, юриб кетаётганда тарк қилса бўлади» деган. Яна бир гапга кўра «Бомдод намозининг суннати хоссатан ўқилади» дейилган. «Маьрибнинг–шом намозининг суннати ҳам ўқилади» деб айтилган. «Тажнис» ва «Ал-мухтор» деган китоб-ларда айтилишича «агар эминлик ва барқарорлик ҳолати бўлса, сафарда суннат намозларини ўқийди, чунки суннат намозлари фарзга мукаммил, яъни тўлдирувчи, мукаммал қилувчи этиб шариатга киритилган. Мусофир эса бу нарсага ни-ҳоятда муҳтождир. Агар мусофир хавф-хатар ҳолатида бўлса, сафарида суннат намозини ўқимаса майли чунки у бу нарсани узр юзасидан тарк қилмоқда», де-йилган. Мана, мўътабар китобларимизда мана шу маълумотлар берилган экан. Валлоҳу аълам.Аллоҳ таоло барчамизни туҳматдан ва туҳматчиларнинг шарридан асрасин!

Топ рейтинг www.uz Openstat