Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оила муаммоси.

00:00 / 10.01.2012 | eski savollar | 2284
Ассалому алейкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари. Мухим масалада сиздан маслахат со'рамоқчидим.Уйланганимга хали ко'п бо'лган ё'қ, аёлимни о'зим синаб топганлигим учун уйимдагилар уни яхши қабул қилишмади. Мен кундузи ишдалигимда уйда аёлим билан аям, сингилларим о'ртасида муаммо бо'либ турибти. Катта синглим турмушга чиққан, уйга келганида аёлимга қо'пол муомалада бо'лади, ҳар хил со'злар билан хақоратлайди. Кичкина синглим аёлимдан 5 ёш кичик бо'лса хам уни сенсираб: "Тезроқ кет, акамни бошқага уйлантирамиз"-дер экан. Аёлим Аллоҳдан қо'рқади, менга ёлг'он гапирмеди.Кеч аямларга "яхши дам олилар", эрталаб "яхши дам олиб турдиларми" деса жавоб беришмиди. Яна ко'п гап со'злар бо'ган. Аёлим унга яхши муносабатда бо'маганига хар куни менга "Фарзандимиз ё'қлигида ажрашганимиз ма'қулми" деб йиг'лаб беради мен рози бо'миман, аёлим бизникида фақат мени деб яшаб юрибти.Кеча синглим дадамга аёлимни ёлг'он гаплар билан ёмонлаб айтиб берибти.(Дадам Қозог'истонда) Кейин дадам менга телефон қилиб аёлингни олиб уйдан чиқиб кетиш деди. Нима қилишни хам билмай қолдик. Маслахатизга мухтожмиз.Олдиндан рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сабр қилинглар. Сиз аёлингизга яна ҳам меҳрибон бўлинг. Қариндошлар онангиз ва сингилларингизга насиҳат қилишсин! Аллоҳ таолодан уларга инсоф сўраб дуо қилинглар.

Топ рейтинг www.uz Openstat