БИСМИЛЛАХИР РАХМОНИР РОҲИЙМ Фазилатли Шайх жаноблари Ассалому алайкум! Зикр Ахлидан сўранг сайтнинг 20.07.2012 йилги савол жавобларининг "Мусофир ёки муқим" сарлавха остидаги намозни қаср ёки тўлиқ ўқиш маъносида берилган савол жавобида ҳттп://саволлар.ислом.уз/смф/индех.пҳп/топиъ,30521.мсг152333.ҳтмл#мсг152333 - Ўн беш кундан кўп туриш нияти бўлса, мусофир бўлади. деб жавоб берилган экан. Хадис ва Хаёт ва бошқа намоз борасидаги ёзилган китобларда эса, Ҳанафий мазҳабига кўра, бир киши бошқа бир жойда ўн беш кун ва ундан ортиқ турмоқни ният қилса, намозни тўлиқ ўқийди, ундан оз муддат турмоқни ният қилса, тўрт ракатли намозларни икки ракат қилиб ўқийди, дейилган. Юқоридаги саволнинг жавобида бизни илмимиз етмган бирор нарса борми, ёки биз яхши тушинмадикмикан. Агар жавобда бирор янглишмовчилик бўлган бўлса, савол эгасига етказиб қўйсак яхши бўларди. Ёзаётганларимда хатолик бўлса маъзур тутгайсиз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ўн беш кундан кўп туриш нияти бўлса, муқим бўлади.- Муқим сўзи ўрнига мусофир алмашиб қолибди.