Ҳурматли Ҳазрат жаноблари, Аллох таоло рўза ойида қилган сай харакатларингизни қабул қилсин. Сизни ва яқинларингизни ўз хифзи химоясига олсин!Ижозат берсангиз бир саволим бор эди.Бомдод ва хайит намозини ўқиш учун масжидга бордим, масжидга киргандан кейин тахиятул масжид намозини ўқидим бир оз ўтириб, азон айтилган деб уйлаб, бомдоднинг суннатини ўқидим (чунки уйда ёки йўлдалигимда 10-15 дақиқа олдин бошқа масжидларнинг азони эшитилган эди). Аммо 5-10 дақиқа ўтганидан кейин мен ўтирган масжидда азон айтилди. Илмсизлигим туфайли, масжидда азон айтилгандан кейин суннатни бошқатдан ўқиш керакмикан деган фикр билан яна бир мартта бомдоднинг суннатини ўқидим.Шу қилганим тўғрими?Аллох таоло Сиздан рози бўлсин!Ассаламу алайкум ва рахматуллох!