Ассалому алайкум! Инсон қиёмат мол дунёси сўроқ қилинади дейилган экан. Қаердан олдию қаерга сарфлади, яна бир манбада келишича Аллоҳ учун бу дунёнинг пашшанинг қанотичалик қадри йўқ дейилган. Шу жойда мантиққа тушинмадим. Пашшани қанотичалик қадри йўқ нарсани нима учун сўроқ қилинади?
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳга қадри йўқ, лекин сиз билан биз учун қадри бор. Сизнингча халқни молини еб кетаётганлар қиёматда жавоб беришмасинми? Валлоҳу аълам!