Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рухсатингиз керак

00:00 / 07.05.2010 | eski savollar | 1448
Ассалому алайкум Ҳазрат. Сизни рухсатингизсиз баъзи маърузаларингизни видео ролигимга қўйгандим. Ўзбошимчалик деган сўзингиздан кейин дарҳол ўчирдим. Узримни қабул қилишингизни сўрайман. Лекин рухсат берсангиз, маърузаларингизни яна қайта жойлаштирсам. Сабаб биз томонларда-Амриқода баъзи мусулмон ёшларимиз Исломни торроқ тушуниб қўйишяпти. Амалимдаги баъзи фарқлардан ҳайрон бўлиб, ҳатто ҳайратларини кўпчилик биродарларига тарқатишди ва аёл киши билан гаплашиш ҳаром деган баҳонада фикрлашишни бутунлай тарк қилишди. Улар Ислом уз.сайтини умуман тан олишмайди. Шунга ҳам сизни маърузаларингизни ва сайтингиздаги уларга фойдали мақолаларни почтамдаги “Оламим”га қўйгандим. Асталик билан бўлса ҳам, ўқиб-эшитаётганларини, баъзан бирор одам орқали ўқиганларимдан фикримни сўрашаётганларини ва қабул қилишаётганларини гувоҳи бўляпман. Шунга сизнинг маърузаларингизни “Оламим”да тиклашга рухсатингизни олмоқчиман. Сизга кўп узрлар билан Волида.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Волидахон! Сизга ташаккур ва рухсат!

Топ рейтинг www.uz Openstat