Оишахоним, рўза балоғат ёшига етганларга фарз бўлади. онангиздан сўранг, сиз балоғат ёшига етганмисиз, етмаганмисиз?агар етмаган бўлсангиз ҳам тутганингиз яхши. менинг ўн ёшли қизим ва тўққиз ёшли ўғлим бор. улар алҳамдулиллоҳ тутишяпти. шундай қилишса, рўза тутишга кўникишади, кейин рўза тутиш осон бўлади, савоб бўлади.Аллоҳ таоло сизни гўзал тарбияда вояга етишингизни таъминласин. солиҳа қизлардан бўлинг.