Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўқитувчи бўлсам нима қиламан

17:10 / 03.08.2021 | Махлиё | 1525

Ассалому алайкум! 5 йилдан бери намоз ўқиб Аллоҳ буюрган фарз амалларини қўлимдан келганича қилаябман. Авратни ёпиш хам фарз бўлгани учун, лекин бунда мактабларда рухсат бўлмагани учун хижоб ўрай олмадим. Мактабни тамомладим, ўқишга топширдим, бошланғич талимга. Эндиликда мен ўқитувчи бўлсам хам хижоб ўрай оламанми, лекин бунга рухсат йўқ бўлса мен нима қилишим керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳижоб деб махсус қора ёки бошқа рангли махсус тикилган кийимга маҳкам туриб олмасдан нима билан бўлса ҳам авратларингизни тўсинг. Кийимда икки шарт бўлади. Бири ичи кўринадиган даражада шаффоф бўлмаслиги, иккинчиси аъзоларни бўртиб кўринадиган даражада тор бўлмаслиги. Аллоҳга тақво қилинг, Ўзидан сўранг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat