Ассалому алайкум! Аллоҳ тоалло Қурони Каримни қиёматгача сақлар экан хеч кимса ундеги оятларни ўзгартира олмас, Таврот, Инжил хам илохий китобку буларни ўзгаришлигига йўл қўйилган. Али розияллоҳу анхунинг қатлидан кегин Хасан ибн Али розияллоҳу анху Муовия розияллоҳу анхуга халифаликни қандай топширган? Бу хақидаги малумотларни интернетдан қандай топсам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Таврот ва инжилни Аллоҳ таоло сақлашини зимасига олмаган. Қуръони каримни зиммасига олган. Сиз унақа ихтилофли масалаларга шўнғимасдан фарзи айн бўлган илмлар билан қизиқинг. Валлоҳу аълам!