Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тушкунлик

01:05 / 23.11.2020 | Shahzod | 776

Ассалому алайкум! Бир хил вактлар жуда кайфиятим тушиб кетади бунга сабаб отам оддий нарсаларга хам асабини бузади жуда жиддий .Яхши кайфиятда уларни хизматларни киламан деб олдиларига борсам магазинда савдо килади битта караш билан битта гап билан кайфиятим тушиб кетади.Оиладаги оддий нарсаларга асаббузарлик бу эса менга рухиятимга тасир килади.Хар намоздан кейин ота онам хаккига Аллоҳдан хидойат сурайман.Жуда жуда хохлайман исломий оилалардан булишни.Бундай холатда кандай маслахат берасизлар? 2.Ота онам магазинда озик овкат сотади.Лекин сигарет,пиво,нос хам сотади. Айтдим уларга сотмайлик харом нарсаларни дедим. Лек фойдаси бумаяпти. Уйланганим лукмамизга харом аралашаётгани. Харомдан хазар киламан. Лукмамни Халол булишини хохлайман.Кандай йул тутай билмай колдим оилада кичик фарзандман нима килай бирон жойга ишга кетайми алохода рузгор килайми? 3.Яна бир саволим.Магазинда савдо килиб коламан базида.Сигарет нос сураб келишади.Мен эса йук дейман.Лекин бор пастда туради.Шу холатда мен ёлгон сузлаган буламанми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз тақво қилишга ҳаракатда бўлаверинг. Тушкунликка тушманг. Аллоҳ таоло "Оли Имрон" сурасида марҳамат қилади: 

الَّذِينَ يُنفِقُونَ فِي السَّرَّاء وَالضَّرَّاء وَالْكَاظِمِينَ الْغَيْظَ وَالْعَافِينَ عَنِ النَّاسِ وَاللّهُ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ۝ 

 134. Улар енгилликда ҳам, қийинчиликда ҳам нафақа қиладиганлар, аччиғини ютадиганлар ва одамларни афв қиладиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севадир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat