Ассалому алайкум! Мен мактабда ўқитувчиман шу билан бир қаторда метод бирлашма раҳбариман. Аллоҳга шукур ибодатли аёлман. Имкон қадар намозларимни тўкис ўқийман алҳамдулиллаҳ! Лекин ўзингизга маълумки, ҳар ишда қийинчилик бор. Коллективдаги ўқитувчиларни метод бирлашма раҳбари сифатида тенг кўриш ва уларни аҳил ишлашларига доимо ҳаракат қиламан. Аммо баъзан улар орасида ҳам нифоқ келиб чиқади , яъники, дарс соати ёки бошқа асосан моддий масалаларда келишмовчилик бўлиб туради. Ҳозир ҳам худди шундай муаммога тўқнашиб турибман. Бундай ҳолларда асаббузарлик мени чарчатади. Яъни мактаб раҳбарияти билан кўпинча адолат истаб тортишиб қоляпмиз. Бу мени ибодатдан чалгъитади албатта чунки куни билан ўша масалани ўйлаб асабларим чарчайди. Мен метод бирлашма раҳбарлигидан воз кечишим мумкин лекин воз кечган тақдиримда ҳам мактаб раҳбарияти ўрнимга ўзига ўйинчоқ бўлган бошқа оқъитувчини қўйиши аниқ ва бизнинг Коллективдаги баъзи ўқитувчилар ҳуқуқлари поймол қилиниши мумкин. Шундай ҳолатда ман шу нарсани билиб туриб метод раҳбарликдан кетсам қиёмат куни ўрнимни адолатсиз раҳбарга ташлаб кетганим учун сўроққа тутилмаймани? Ёки охиригача адолат учун курашайми? Метод бирлашма раҳбари сифатида бошқа ўқитувчилардан кўпроқ дарс соати олсам бу адолатданми ёки адолатсизлик ҳисобланадими? Жавобларингиз учун ташаккур.
– Ва алайкум ассалом! Сиз ҳаракат қилинг ва бунда Аллоҳга суянинг. Адолат нимадалигини бошқалардан сўраб кўринг. Валлоҳу аълам!