Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ойлик ҳақ

21:02 / 24.11.2020 | Абдурасул | 1840

Ассалому алайкум! "Зикр аҳлидан сўранг" сайтидаги савол-жавобларни ўқиб исломий илмимни ошириб бораман. Бунинг учун ташаккур. Яқинда адашмасам бир жавобда "Эркак аёлига шахсий эҳтиёжлари учун ойлик маълум бир миқдорда пул бериб туриши керак" деган гап ўқиб қолдим, балки мен нотўғри тушунгандирман. Мени оиламда ишлаб топганимиз ўртада ва аёлим менга нисбатан иқтисодимизни яхшироқ юритади, тийинимизгача қаерга сарфланганини иккаламиз хам биламиз. Ҳамма катта харажатларни бамаслаҳат амалга оширамиз. Шундай ҳолатда ҳам аёл учун алоҳида маблағ ажратишимиз керакми? Керак бўлса миқдори тахминан қанча бўлиши керак? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аёлнинг ҳам табиатида эҳсон қилиш деган туғма истак бўлади. У ерда ўшани қондириш учун эр киши бериб туриши керак дейилган. У фарз ёки вожиб дегани эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat