Ассалому алайкум! Бир танишимнинг айтишича, агар банда намоз ўқиб бўлиб сўнгра шукр саждасини адо қилса, Аллоҳ таоло банда билан фаришталар орасидаги хижобни (яъни тўсиқни) очар экан. Шунинг учун ҳар бир намоздан сўнг шукр саждасини адо этиш керак экан. Шу тўғрисида маълумот берсангиз. Яна ўша танишим, намоз ўқиш жараёнида ҳар саждага боришингизда ота-онангизга мағфират сўраб, бир марта "Аллоҳуммағфирлий валивалидайя (Аллоҳим ота-онамни мағфират қил!)деб дуо қилиб қўйишга одатланинг деб айтди.
– Ва алайкум ассалом! Булар нотўғри маълумот. Бу дуони намознинг охирида дуо қилинадиган ўринда қилинади. Сажда Аллоҳни улуғланадиган мақом. Валлоҳу аълам!