Ассалому алайкум! Биз мусофир юртида юриб рўзани ўз вақтида тутмоқликка ҳаракат қилаяпмиз. Савол шундан иборат, озгина сармоя ишлаш мақсадида иккитадан ишда ишлаймиз. Эрталаб кeтиб кeч 1-2 ларда қайтамиз, ювиниб тарангунча соат 3 лар атрофида бўлади шунда саҳарлик қилиб олсак бўладими? Кeйин бир оз дам олиб, яна ишга кeтамиз. Бизда қуёш чиқиши 5:57 ва ботиши 21:09. Жавобингиз учун раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Саҳарлик қилиш мустаҳаб амалдир. уни бамдод вақти киргунича кечиктириш ҳам мустаҳабдир. Мабодо эртароқ саҳарлик қилиб олинса ҳам зарари йўқ. Аллоҳ таоло Ўзининг тавфиқида бардавом қилсин. Валлоҳу аълам!