Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғайридинга эҳсон

14:57 / 03.12.2020 | Bobur | 1285

Ассалому алайкум! Ишхонамда бир қийналган рус аёл бор. Шунга Аллоҳ ризолиги учун моддий ёрдам берсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Албатта бўлади. Бошқа дин вакиллари билан фақат-фақат дин борасидагина келишув йўқ. Ундан бошқа насоро ёки яхудий аёлга уйланган бўлса у аёлни аёллик ҳаққи, қўшни бўлса қўшнилик ҳаққи, тижорат ёки бирор бир ишлаб чиқаришда шерик бўлса шериклик ҳаққи, устоз шогирд бўлса устозлик ҳаққи, улардан шогирдилик бўлса шогирдлик ҳаққи, ҳатто самалёт ёки бирор транспорт воситасида ёнма-ён кетаётган бўлса “ассооҳибу билжанб” оятига асосан ҳамроҳлик ҳаққи ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat