Бизнинг бир акамиз қуйма музқаймоқ сотар эди. У акамизнинг сигарет чекишини яқинда билиб қолдим ва Аллоҳнинг номи билан “агар чекишни ташламасангиз, сизнинг музқаймоғингиздан емайман” деб қасам ичдим (бундан олдин ҳеч ҳам қасам ичмаганман, албатта, бу ишни яхши ниятда қилгандим). Бир куни акамиз чекишни ташлаганини ва музқаймоқни бемалол истемол қилишим мумкинлигини айтди. Хурсанд бўлиб, бир неча кун музқаймоқ еб юрдим. Бироқ кейинроқ акамизнинг яна чекаётганини кўриб қолдим. Энди менга каффорат лозим бўладими ёки билмаганлигим учун узрли бўламанми?