Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон бағишлаш ҳақида ихтилоф

08:07 / 09.08.2020 | Umar | 1165

Ассалому алайкум! Қуръонни ўқиб савобини бағишлаш ихтилофли масала деб кўп эшитдим. Лекин бағишлашнинг кароҳияти йўқ деган фикрни тўғри деб биламан. Аммо шундай деб айтаётга устозим ҳам бор. "Қуръон ўқиб савоб бағишлаш жоиз, ҳатм қилиб савобини бағишлаш ҳам жоиз, аммо хатмни бошлашдан олдин ният қилганда холис Аллоҳ учун деб бошланиб, кейин ундан савоб ҳосил бўлса бағишласа жоиз, бошлаганда бир одамни қасб қилиб шунга бағишлаш ниятида хатмни бошлаш бидъат амал деб, раддул мухтор, "базозия" дегандай бўлди, шуларда очиб кўр, бидъат дейилган ҳудди охирги кўриниш бўлиб қолса, деди. Энди шубха пайдо бўлди. Унинг сўзи ҳақми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳақ эвазига ёки кимнидир буюртмасига биноан ўқимасин. Мақсад қилиб, Аллоҳнинг розилигини истаб хатм қилинса, албатта савоби етади. Холис Аллоҳ учун ўқилмаса қандай қилиб савоб хосил бўлади. Ибодатларда ижарага олиш деган нарса йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat