Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рамазон ойида ва жума куни вафот этганлар жаннатга кирадими сўровсиз.

00:00 / 28.07.2012 | eski savollar | 7107
Ҳурматли устозимиз Ҳазрат Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жаноблари. Аллоҳ бунданда зиёда этсин ва мудом паноҳида асрасин. Бизнинг бахтимизга ҳамиша Омон бо'линг устоз.Узр,қисқа қилсам. Устоз,бир суҳбатда агар инсон рамазон ёки жумада оламдан о'тса,у албатта Жаннатга тушади деган гапни айтишганди. Бир одам бизда рамазонда оламдан о'тганди. Бенамоз ва жудаям ароққа муккасидан кетган,қарта о'йинда профиссионал эди. Лекин доим г'ийбатни қоралар ва олдида г'ийбатга ё'л қо'ймасди. Ва шу одатини пеш қилиб арақ ичавераман дерди.Анча ёшда вафот этди.Албатта унинг қаерга бориши Аллоҳга ҳавола. Аммо шу ҳолат қурол бо'либ, айрим отахонлар масжидга ичган ҳолда боришгача боряптилар. Шу ростми? Далили ё'г'у,рамазон ва жума ҳурматини ҳадисдан олишармиш. Мавҳумлигича қолганди шу бизга. Илтимос, бизда китобларингизни доим топиб о'қиш имкони ҳозир муаммороқ. Узбда эмасмиз. Жавоб берсангиз Ҳазрат. ЖазаакаАллоҳу хойрун!!!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мазкур гап асоссиз. Жума ва Рамазон ҳурматидан саволи ортга сурилади, холос. Жума ва Рамазон тугаши билан қилганига яраша берилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat