Ҳурматли Шайх Ҳазрат!Масалан, «Агар укам тузалиб кетса, уч кун рўза тутиб бераман», десаю, ўша рўзани тутишга келганда бу рўза фарз ҳолатидами, ё нафл, ё суннат ибодати (рўзаси) бўладими? Ва уни ният қилганда қайси сўзлар билан ният қилинади?Катта раҳмат!Саломат бўлғайсиз!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бундай рўзалар “назр” дейилади ва “вожиб” бўлади.