Ассалому алайкум! Ман қурилиш моллари ишлаб чиқараман. Бизни корхона, дўкончилар бизни махсулотни кўпроқ сотиши ва йил охирида насияси қолиб кетмаслигини хисобга олган холда хар бир дўкончига йил охирида қарздорликни ёпиб бериш шарти билан, йил охирида хар бир қоп махсулотимизга 500сўмдан пул қайтиб берамиз. Шу ишимиз биз ва дўкончиларга жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!