Ассалому алайкум! Онам ва мен учун давлат томонидан харбийлар учун ажратилган имтиёзли кредит уйларда яшаймиз. Онам ишлайдидар мен эса бу йил талаба бўлдим алхамдулиллах. Саволим шуки шу уйларнинг подвали яхшигина кенг ва кўп инсонлар у ердан гўзаллик салони, ўқув марказлари , озик овкат дуконларини очишган. Мен хам дўстим билан компюьтер хизматлари ва болалар учун математика тугараги ташкил килиш учун шу уйларнинг подвалини ижарага олиб ишлатсам бўладими? Тепада қурилган уй эмас бошқа биноларнинг жойларини эгаллаб бўлишган мос жой топа олмадим.
– Ва алайкум ассалом! Уй кредит маблағлари эвазига олинганлиги уни ижарага олиб топиладиган пулни ҳаром қилмайди. Подвалнинг эгаси ёки унинг вакилининг изни билан ёки ижара битими тузиб ишлатишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!