Ассалому алайкум! Мен кун давомида Қуръон тинглаб юришни одат қилганман (наушникда) ва ёлғиз қолганимда овозимни чиқариб хам қироат қиламан. Бугун Ҳадид сурасини 3чи оятида қўпол хато қилиб ўқиётганимни билиб қолдим яни “баътин” сўзини “баътил” деб таллафуз қилаётган эканман. Бу куфрми?
– Ва алайкум ассалом! Қўпол хато қилаётган экансиз. Албатта буни куфр дейилмайди, туғрилаб олинг. Валлоҳу аълам!