1. Эски ўзбек тилида борлиги учун. Худо сўзи форсача бўлиб, Аллоҳ лафзи жалоласи маъносини ифода қилади. Ҳозирда мазкур лафзни ишлатмай қўйганмиз. 2. Бирор матнни, хусусан, ҳадиси шарифни ўқиганда диққат билан ўқиш керак. Агар сиз мазкур жумладан олдин келтирилган диққат билан ҳадисни ўқиганингизда Набий алаҳиссаломнинг “Ҳаммангиз эрталаб туриб унга назар солишингиз учун уни масжиднинг устунларидан бирига боғлаб қўймоқчи бўлдим” деган гапларини ҳам ўқиган бўлар эдингиз. Бундан баъзи ҳолатларда жинлар одамларга кўринишлари мумкинлиги чиқади. Жинлар баъзида илон ва бошқа шаклларда одамларга кўриниши маълум ва машҳур. Оддий ҳолатда эса, кўринмайдилар.3. Олдин жавоб берилган.