Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уйимиздаги ҳолат

01:44 / 22.12.2020 | Muhammad | 1446

Ассалому алайкум! Биз ҳозир қиш бўлганлиги боис оилавий бир хонада яшаяпмиз. Шу хонада овқатланамиз шу хонада ухлаймиз. Ҳатто шу ерда тоғорада ғусл қиламиз. Бошқа хоналар совуқлиги боис намозларни ҳам яшаб турган иссиқ хонада ўқишга мажбурман. Уйдагиларга хонани тоза тутинглар деб айтаман. Барибир бироз тартибсизлик ва бошқа кунгилсиз ҳолатлар булиб қолади. Саволим шуки намозларимни шу хонада ўқишимга ҳеч қанақа қаршилик йўқми? Бироз кўнглим ғаш.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қаршилик йўқ. Пайғамбардек зот ҳам бир хонада яшаб, бир хонада ғусл қилиб, бир хонада овқатланиб ўша бир хонада ибодат қилганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat