Ассалому алайкум! Хозирги кунда ибратли видеороликлар сони кўпаймоқда, аммо ибратли бўлишига қарамай, бази ибратли роликларда ҳам аёллар рўмолсиз холатда бўлишади. Айниқса, Азон Тв - "Йўловчи" дастурида йўловчиларга савол қўйишади. Ваҳоланки, бази аёл йўловчилар рўмолсиз холатда бўлишади. Шундай кўрсатувлар чиқариш жоизми? Савол бериш сабабим: ўзим ҳам блогерман - шу "Йўловчи" дастурига ухшаш бир кўрсатув чиқармоқчи эдим. (Кўчадаги, сотув марказларидаги одамларга исломдан саволлар бериб - тўғри топган одамга совға бериб дегандай.) Шуни хукми қандай? Шу ишни бошлашдан аввал ахли илмлардан бир маслахат олишни лозим деб топдим.
– Ва алайкум ассалом! Жоиз, лекин у аёлларни ҳам реклама даражасига чиқариб қўймангда. Валлоҳу аълам!