Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дил оғритиш

19:43 / 25.12.2020 | Dilbar | 1729

Ассалому алайкум! Бир китобда "Кимки бировнинг кўнглини вайрон килса Каъбани вайрон қилганга тенгдур деб Қуръонда ёзилган" деб ўқидим. Бу гап қанчалик тўғри? Агар  тўғри бўлса ҳадис ёки Қуръони каримнинг оятида келтирилган? Умуман бировнинг дилини оғритиш хақида динимизда оятлар борми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Оятда ҳам ҳадисда ҳам айни шу сўзлар билан келган эмас. Аммо инсонни энг қаттиқ жароҳатланадиган аъзоси қалби бўлади. Бирор киши қорнингиз ёки оёқ-қўлингизга игна санчиганидан кўра кўзингизга санчигани оғирроқ ва азоблироқ бўлганидек инсонга етказилган озорларнинг энг қаттиғи қалбга етгказилгани бўлади. Арабларда “Аъзоларга етгазилган тиғларнинг жароҳати битиб кетади, тилни қалбга етказган жароҳати эса асло битмайди” деган мақол бор. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat