Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Баъзиларнинг ақидаси

19:53 / 25.12.2020 | Saidjon Rahmatulloyev | 1577

Ассалому алайкум! Биз фиқҳда ҳам ақидада ҳам Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг мазҳабидамиз, лекин ўзимиздаги баъзи бир домлалар биз Мотуридий ақидасидамиз дейди. Лекин баъзилар мотуридий фиқҳда Имом Аъзам мазҳабида бўлсада ақидада ундан эмас дейишади. Мотурудий ва Ашъарийларни куфрга кетган деб ҳисоблашади. Улар Аллоҳ номига ўз пирларини қўшишади ва Аллоҳга ширк келтиришади дейишади. Бу қанчалик тўғри?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! У ерда энг оғриқли нуқта шуки сиз айтган одамлар Аллоҳни ўзларига қиёслашлари. Яъни мен макондан ҳоли бўлмаганимдек, Аллоҳ ҳам макондан ҳоли эмас деб ўйлашади. Ваҳоланки Аллоҳ таоло "Шууро" сурасида марҳамат қилади: 

لَيْسَ كَمِثْلِهِ شَيْءٌ وَهُوَ السَّمِيعُ البَصِيرُ۝ 

“У Зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир. У ўта эшитувчидир, кўриб турувчидир” деб марҳамат қилган. Уларнинг яна бир жиҳати ўзларини тақвода, илмда ва динни фаҳмлашда Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳларни қаторида деб ўйлашада ва даъво қилишади. Балки баъзи бир гапларидан у зотлар хато қилишгану "ўзлари" тўғри йўлни топиб олишган деб даъво қилишади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat