Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Этикоф

00:00 / 13.08.2012 | eski savollar | 2501
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! Муҳтарам Шайҳимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларига! Муҳтарам Шайҳимиз сизга Аллоҳни саломи ва раҳмати бўлсин! Сизни бизга бериб, вақтингизни баракали қилиб қўйган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Ҳазрат дуоингиздан умид қилган ҳолимда савол йўллашимга ижозат бергайсиз! САВОЛ: Динимизда тасбеҳ намози бормики: Рамазонда қиёмуллайл вақтида жамоат ҳолатда оқилади, замсурасидан кейин; СУБҲАНАЛЛОҲ,ВАЛҲАМДУЛИЛЛАҲ, ВА ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛОҲУ, ВАЛЛОҲУ АКБАР. тасбеҳини 10тадан оқилади шу тасбеҳ рукуда, қовмада, саждада, жалсада ҳатто иккинчи саждадан кейин иккинчи ракатни қиёмига туришдан олдин ҳам 10мартадан жаҳри ўқилади, иккинчи ракати ҳам шу тарзда давом этади.Шу намозга эргашсам бўладими? Агар савол такрор берилаётган бўлса афу этгайсиз. Этикофда бўлганим сабаб бу саволни тафтиш қила олмадим, саволимни ҳам дўстим орқали йўллавомман!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бўлади. Аммо бу намозни ҳар ким ўзи ўқигани маъқул.

Топ рейтинг www.uz Openstat