Ассалому алайкум! Биз савдо билан шуғулланамиз. Эркаклар поябзали сотамиз. Мен мижозларга ҳеч қачон гарантияси қанча деса қанча насиб қилган бўлса шунча киясиз дейман лекин бундан отам норози бўладилар. Мен бўлмасам сен сотмайсан ҳақ гўй бўламан деб бизни касод қиласан дейдилар. Мен улардан норози эмасман фақат шу мен бўлмасам сотилмайди деб мижозларга бемалол 3-4 йил киясиз деб мен бўлсам сотилади кўрдингми дейишлари мени қийнайверади. Уларга буни нотўғри эканлигини тушунтиролмаяпман, аммо отам ўзидан илмли деб билган одамларини гапини оладилар.
– Ва алайкум ассалом! 3-4 йилга ярамайдиган бўлса ёлғондан гувоҳлик берилмасинда.
إِنَّ أَبَا هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: الْحَلِفُ مُنَفِّقَةٌ لِلسِّلْعَةِ، مُمْحِقَةٌ لِلْبَرَكَةِ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ cоллaллoҳy алайҳи васалламнинг «Қасам молни ўтказувчи, баракани кетказувчидир», деганларини эшитганман». Валлоҳу аълам!