Ассалому алайкум! Мен хунарманд одамман, ишлаб чиқарган маҳсулотимизни бозордаги савдогарларга тарқатаман. Пулини сотилгандан кейин беришади. Шу ишимиз жоизми?
Ва алайкум ассалом! Насияга берилган молни бериш муддатини тайин қилиб олиш керак. Насиялигини айтмасдан савдо қилинса у нақд байъ бўлиб, сотувчи хоҳлаган вақтда пулини талаб қилишга ҳақли бўлади. Валлоҳу аълам!