Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Лайлатул қадир ҳақида савол

00:00 / 15.08.2012 | eski savollar | 2936
Абу Ҳурайра дейдики: Қадр кечаси келганда кўп сонли фаришталар ер юзига тушади. Уларнинг тушиши учун осмон эшиклари очилади. Нурлар ошади. Жуда катта жилваланиш пайдо бўлади. Фаришталар атрофга ёйиладилар. Бу вазиятда инсонларнинг ҳоли хилма-хил бўлади. Бировга осмонлар ва ернинг сирлари очилади, осмонлардан пардалар олиб ташланади. Бировлар осмонларда фаришталарни қиём ҳолида , ўтирган ҳолда, руку этаётган, сажда қилаётган, Аллоҳни зикр этаётган, унга шукур қилаётган, унга тасбиҳ ва таҳлил қилаётган ҳолда мушоҳада этадилар. Бошқа бировга бутун ички олам билан жаннат кашф бўлади. Уйларни, қўшиқларни, ҳур қизларни, дарёларни, дарахтларни, меваларни кўрадилар. Бу кимса Аллоҳни, пайғамбарларнининг, саркардаларнинг, шаҳидларнинг ва содиқ бандаларнинг мартабаларини мушоҳада этади. Бу руҳоний оламга ҳайрон бўлади. Раҳмат дарёсида сузади. Жаннатни, жаханнамни, жаханнамнинг даражаларини ва иймонсизларнинг маконларини мушоҳада этади, кўради. Яна у кечада мўминларнинг бир қисмига Аллоҳнинг жамоли очилади. Бу мўминлар фақатгина Аллоҳни мушоҳада этадилар. Устоз Одинаҳан сиздан илтимос шу ҳадисни тушунишимда манга ёрдам берсангиз. Бу ҳадисда айтилишича: Бу вазиятда инсонларнинг ҳоли хилма-хил бўлади. Бировга осмонлар ва ернинг сирлари очилади, осмонлардан пардалар олиб ташланади. Бировлар осмонларда фаришталарни қиём ҳолида , ўтирган ҳолда, руку этаётган, сажда қилаётган, Аллоҳни зикр этаётган, унга шукур қилаётган, унга тасбиҳ ва таҳлил қилаётган ҳолда мушоҳада этадилар. Бошқа бировга бутун ички олам билан жаннат кашф бўлади. Уйларни, қўшиқларни, ҳур қизларни, дарёларни, дарахтларни, меваларни кўрадилар. Бу кимса Аллоҳни, пайғамбарларнининг, саркардаларнинг, шаҳидларнинг ва содиқ бандаларнинг мартабаларини мушоҳада этади. Бу руҳоний оламга ҳайрон бўлади. Раҳмат дарёсида сузади. Жаннатни, жаханнамни, жаханнамнинг даражаларини ва иймонсизларнинг маконларини мушоҳада этади, кўради. Яна у кечада мўминларнинг бир қисмига Аллоҳнинг жамоли очилади. Бу мўминлар фақатгина Аллоҳни мушоҳада этадилар. Мушоҳада этадилар дегани ҳаёлларига о'зидан о'зи келади дейилияпдими? ёки шундоқ Оллоҳни қудрати билан ко'зига аниқ ко'ринадими? Илимсизлик билан берган саволимдан ҳафа бо'лманг, ман динни о'рганишни яҳши ко'раман. Ман бу ҳадисни "муслимаат.уз" сайтининг Рамазон 1433 деган жойидан о'қигандим. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

мушоҳада тасаввуфга оид истилоҳ. мушоҳада кўриш дегани. бу ердаги кўришдан мурод албатта оддий кўриш эмас. бандалик, ибодат даражасига, Аллоҳга бўлган қурбат даражасига қараб инсонлар шу нарсани сезадилар, Аллоҳ уларга билдиради.... Валлоҳу аълам

Топ рейтинг www.uz Openstat