Ассалому алайкум! Ўзим ëпиқ кийнаман лекин ичимдан бир киши хижоб ўрангин янаям ëпиқ юргин дейди. Аям ва Опам қарши шунақасиям бехижоб амалингди қилавер гап кийимда эмас дейшади. Уларди кўрябмиз нима ишлар қилишяпти дейшади. Эримга фарқи йўқ. Шунга икки ўт орасида турибман, агар ўрасам ташлаб кетсамчи дейман, агар ўрамасам Роббимни буйруғига қарши чиққан бўлмайманми? Россаям хохлайман ўрашни.
– Ва алайкум ассалом! Сиз авратни беркитишни нотўғри бир нарса деб тушинар экансиз. Ҳар бир ҳайз кўриш ёшига етган қиз авратларини беркитиш фарз. Беркитмаса гуноҳкор бўлади. шариатимизда ҳижобга кириш ёки чиқиш деган нарса йўқ. Аврат жойларни бегоналардан яшириш деган нарса бор. Валлоҳу аълам!