Ассалому алайкум! Жума намозида нийят қилаётганимда "Пешин намозини 2 ракат фарзини ўқиш учун шу имомга иқтидо қилмоқликка нийят қилдим" деб айтиб қўйдим. Аммо ичимда Жума намози деб ният қилган эдим. Тилим ўрганиб қолиб айтиб юборибман. Жумага бораман деб эрталабдан ният қилиб, тахорат олиб ният қилганман. Фақат тилим билан пешин намози деб қўйиб такбир айтдим. Шу вазятда пешинни қазосини ўқишим керакми?
– Ва алайкум ассалом! Ниятни қалбдан ўтгани эътиборли. Тилдан адашгани зарари йўқ. Валлоҳу аълам!