Ассалому алайкум! Аёлим яқинда турмуш қурганлигим сабабидан ўқишини кўчирди. Шунда бошқа йўналишга кўчирилибди (аризада хатолик бўлганми билмадим) қисқаси ўзи ўқийдиган йўналишга бўмабди. Аёлим бошқа йўналишда ўқишни истамаябди. Хозир биттаси ўша ерда ишлайдиган одам деярли харакат қилябди яъни ўзини йўнлишига ўтказиб беришга кўмаклашаябди буни эвазига пул сўраябди. Нима қилай агар бермасам эртага ўқиш давомида атайдан қийнаш эхтимоли бор. Менга жуда тез ёрдам ва маслахатларингиз керак. Берсам гунохкор бўлмиманми? Бу ишни бошида Аллоҳдан ражо умидида осон бўлишлигини сўраб бошлаганман.
– Ва алайкум ассалом! Ишнинг моҳиятини ўрганиб кўринг. Агар ўша йўналишга ўтказиш қоидабузарлик бўлса ва бу учун пул талаб қилаётган бўлса бу порадир. Агар бу таъқиқланмаган иш бўлса ва ёрдам бергани учунгина пул сўраётган бўлса беришингизни зарари йўқ. Валлоҳу аълам!