Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Боқиб катта қилган инсонни ота дейиш

22:10 / 31.12.2020 | Jasur | 1629

Ассалому алайкум! Мани 1 ойлик чақалоқ вақтим, мандан ва онамдан воз кечган инсон ҳақида сўрамоқчиман. Кейин онам бошқа киши билан турмуш қурган. Мани 3 нафар сингил укам бор. Ҳозирги инсонни ман ота дейман. Шу нарса ҳақида тушунча беринг. Мани дунёга келтирган отани танимайман, кўрмаганман ҳам. Ҳозирги отам мани вояга етказиб, ўқитиб инсон бўлишимга катта ҳисса қўшганлар


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! У кишини ота деб чақиришингиз мумкин, лекин шу одамни наслиданман деб даъво қилишингиз жоиз эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайд ибн Хориса розияллоҳу анҳуни қайтариқ ояти нозил бўлишидан олдин ўғил тутганлар. Ўша киши сизга қилган яхшиликдан кўра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минг чандон ортиғини Зайд ибн Хорисага қилганлар. Шундай бўлса ҳам Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Зайд ибн Хорисани ўз ўғлим деб даъво қилишдан қайтарган. Сиз ота деб чақирсангиз ҳам шу кишининг наслиданман деб даъво қилмасангиз бўлди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat