Ассалому алайкум! Балоғатга етмаганлар орасида никоҳ боғланиб қолиши мумкинми? Масалан ўзи билмаган тушунмаган ҳолда менга келин бўласанми деса ҳа деса шу қизга уйланасанми деса ҳа деса. Ёки шунга ўхшаш бошқа лафзларда айтса одамлар олдида никоҳ боғланиб қоладими?
– Ва алайкум ассалом! Никоҳ ўта жиддий масала бўлгани учун уни ўйин қилишдан қаттиқ қайтарилган. Шунинг учун бу каби лафзларни беҳудага айтавермаслик керак. Қайси лафзни ва қай ҳолатда айтганига қаралади. Валлоҳу аълам!