Ассалому алайкум! Аллоҳ насиб қилса яқинда бир иш бошлаш нийятидаман. it технологиялар бўйича. Ўзимиз қилган маҳсулотни интернетда сотиб ёки буюртмага иш оламиз. Ўша маҳсулотимизни қўйган сайт тушган даромаднинг 80% ни бизга қолган 20% сайтнинг ўзига олиб қолади. Шу жоизми? Яъни биз ҳам шундай сайт яратиб фаолият юритсак бўладими? 2. Ўша сайтга қўйган лойиҳамизни бирор инсон сотиб олади қолган инсонлар ҳам сотиб олаверади(Буюртмали бўлса бундан мустасно, уни қўймаймиз). Яъни бир нарсани қайта-қайта сотса бўлаверадими?
– Ва алайкум ассалом! Сизларга даллоллик қилаётган бўлса даллоллиги учун ҳақ олиши жоиз. Валлоҳу аълам!