Ассалому алайкум! Эҳсонда дастурхондаги ноз-нематларни бўлиштириб олса бўладими? Жумладан эркаклар ҳам?
Ва алайкум ассалом! Бу эҳсон соҳибининг ҳаққи. Гоҳида ейишга рухсат бериб олиб кетишга рухсат бермайди. Гоҳида иккисига ҳам рухсат беради. Олиб кетишга очиқ-ойдин рухсат бермаса олиб кетиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!