Ассаламу алайкум! Ушбу мавзуда мен учун аникрок жавоб тополмадим. Саволимга бир оз ойдинлик киритсангиз, илтимос! Менинг холам Ҳаж сафарига бориш арафасидалар. Уларнинг маҳрамлари касалмандлиги туфайли аёллари билан боролмас экан. Ўғиллари борку, лекин ёшроқ. Шунинг учун, ўз қариндош сингиллари билан боришмоқчи. Маҳрам сифатида холам билан бирон (маҳрам) эркак киши бирга бориши шартми? Аллоҳ Сиздан рози бўлсин!