Ҳурматли Устоз, ҳаж амалини адо этиб келган хожиларга қандай қилиб мурожаат қилиш лозим? Ҳажга бориб келган бир хожи "Ҳажга бориб келган инсонни албатта, исмига "хожи" сўзини қўшиб гапириш лозим. Хожи сўзини қўшмаса гуноҳкор бўлур" деб айтган экан. Шу масалага дин нуқтаи назаридан нима дейсиз? Агар маънисиз савол берган бўлсам узр сўрайман. Аллоҳ таоло сиздан рози бўлсин. Амийн.