Хазрат, ман оиламмиз хақида шу ерга ёзишга қарор қилдим шоятки фарзанд тарбиясидаги ёш оилаларга ибрат бўлса. Бу воқия шахсан бизни оилада бўлияпти, хўжайиним нима қилган бўлсалар хаммаси ўғлиммиздан икки баровар бўлиб қайтияпти. Хўжайиним ўғлим кичкиналигида уйга хар хил бўлмагур филимлар олиб келиб кўрардилар, ман уларни роса қайтарар эдим, ман билан роса урушардилар. Бориб-бориб мандан бекитиб кўрадиган бўлдилар, ман кўриб қолсам ишлари яхши эмаслигини бир кун келиб Оллохдан хаммасига жавоб олишларини айтардим, бу дунёни ўзидаям қайтишини айтардим қулоқ солмасдилар. Мана йиллар ўтиб ўғлиммиз хам 20 ёшга кирди, 17 ёшгача роса яхши бола бўлиб ўсди, хаммаси шундан кейин бошланди. Хўжайиним ёшликларида нима қилган бўлсалар ўғилларини Оллохим ўзларига ойна қилиб қўйди, ўғлим хам бехаё филимларга муккасидан кета бошлади. Оллохни қудратини қарангки ўғлимни бундай ахволда кўриб хўжайинимни виждонлари қийналияпти, манку асаб касалига чалиниб бўлдим. Хўжайинимга айтдим ёшлигингизда шунақа бехаё филимларни бекитиб кўрдингиз хеч ким кўрмаяпти деб хаммасини Оллоҳ кўриб турибди деб сизни қанча огохлантиргандим, мана энди нима бўлди десам қилган ишларига пушаймонликларини айтадилар. Оллохга шукур хўжайиним хозир хамма фахш ишлардан қайтдилар аммо ўғлимга кучиммиз етмаяпти. Хазрат ўғлимни хаққига дуо қилинг илтимос, айтингчи Хазрат ўғлимни қандай йўллар билан тарбиялай, хозир уни ўйлатишга шароитиммиз йўқ. Қолаверса шундай ўғилга қандай қилиб бир яхши оилани муслима қизини олиб бераман, бировни муслима қизи ман каби у хам қийналиб ўтишини хохламайман. Хазрат сизни жавобларингизни албатта хўжайиним ва ўғлимга ўқитаман. Жавобингиз учун олдиндан рахмат, дин йўлида қилаётган ишларингиздан Оллох рози бўлсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Аллоҳ таоло ўғлингизга инсофу тавфиқ берсин! Эринмасдан ўғилни ўша ишдан қайтаришда давом этаверинглар. Яхши одамлар билан бирга бўлишини пайидан бўлинглар. Ўзини ёлғиз қўйманглар. Аллоҳ таолони эслашни кўп таъкидланглар ва ҳоказо.