Ваалайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Садақа балони қайтаради ва умрни зиёда қилади” деган ҳадислари бор. Садақа қилиш динимизда тарғиб қилинган, аммо ўша айлантириш нотўғри. Масжид қутисига солиш ҳам тўғри иш эмас. Масжид қутисига масжид учун ишлатилсин деб ҳадя берилади. Ўша берган пули масжиднинг қайсидир бир жойига ишлатилса берувчи номидан садақи жория бўлиб, тўхтамасдан савоби ёзилиб турилади. Бунинг учун худди намоз ва рўза тутилганидек ниятни холис ва гўзал қилиб, риё-сумъадан эҳтиёт қилиб адо қилиш керак. Тушдан қўрққан, ердан топиб олинган ва шу каби садақотларни масжидга ишлатилмайди, балки фақир-мискинларга берилади. Валлоҳу аълам!