Ассалому алайкум! Берилган саволларга жавобларингизни бирида 9 ойлик дунёдан ўтган чақалоққа жаноза ўқилмаган экан, шу саволига сизлар, фарзни тарк қилганларнинг бўйнига гунохи дебсизлар. Жавобнинг давомида бу амални қилмасангиз хам бўлади дейилибди. Тушунолмадим, узр сўрайман. Менинг синглим туғулиблоқ оламдан ўтган ва жаноза ўқилмаган, бунинг хукми қандай? 2). Мени бир қизбола синфдошим ўзини осиб қўйган. Бунга жаноза ўқиладими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Тирик туғилиб ўлган бўлса жаноза ўқилиши шарт эди. Кейинги жавобингиз бошқа саволга ёзилган жавоб эди.
2). Жаноза ўқилади. Валлоҳу аълам!