Ассалому алайкум! Яқинда автобусда йўлга чиқишим керак. Масофа 700 кмлар атрофида. Йўлда хуфтон ва бамдод намозларимни қандай адо этсам бўлади? Аёл кишиман, кўчада, номаҳрамларнинг кўзи тушадиган жойда намоз ўқишим дурустми? Бирор чора тополмаяпман. 2. Талабаман. Менинг ўқишим вақти аср ва шом намозларига тўғри келади. Шу ҳолатда жамоат жойларида, бирор чеккароқ жойда (одамларнинг, номаҳрамларнинг кўзидан тўсилиш қийин шунда ҳам) намозларимни ўқиб олишим жоизми? Қазо қилмаслик учун бирор чора борми? Аллоҳ динида собитқадамлардан қилсин ва рози бўлсин.
– Ва алайкум ассалом! Бемалол бирор аёлга мени пана қилиб туринг деб намозни ўқийверинг. Вақт топиб тушиб ерда ўқинг. Валлоҳу аълам!