Ассалому алайкум! Аёл киши туғиши олдидан бачадоннинг суви озгина қон билан келади ва тўлғоқ бошланади. Ўша сув тўхтаб-тўхтаб келса, лекин туққанича намоз вақтлари бўлиб қолса, намоз ўқишлиги шартми?
Ва алайкум ассалом! Бу ҳолатда намоз ўқилади. Туққан аёлни намоздан ман қиладиган нифос қони, бола туғилганидан кейин келади. Валлоҳу аълам!