Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Танишим масихийликга ўтиб олган

10:28 / 01.02.2021 | Bobur | 1316

Ассалому алайкум! Менинг бир танишим кўп йиллардан буëн динимиздан чиқиб масихийликга ўтиб олган. У аëл киши, менинг аëлимга бир неча марта дават қилиш урунишларини қилган, аëлнинг эри, ака-укалари кўп йиллардан буëн қаршилик билдирсалар хам қайтмаган. Бу аëлни никохи бузилмайдими? Эри қандай чора кўриши керак? Биз танишлари қандай муносабатда бўлишимиз жоиз? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! У аёл шариатимизда муртад ҳисобланади. У билан мутлақо алоқа қилмаслик керак. Эри билан ўртасидаги никоҳ ҳам қолмаган. Қориндош уруғчиликни узиш керак. Чунки муртадлик вирус ҳисобланиб, аниқ дўзахга олиб боради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat